Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

  8 январь- Прокуратура ходимлари куни

       Муҳтарам Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромонович томонидан 2016 йил 19 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуни имзоланди.
     Энг муҳими, бу ҳақдаги қонун Юртбошимиз Президент сифатида имзолаган биринчи қонундир.
      Прокуратура органлари ходимларининг касбий байрами сифатида белгиланган кун прокуратура органларида хизмат қиладиган барча ходимлар, жумладан фахрийлари қалбидаги орзу-умидлар рўёбга чиққан қутлуғ санадир.
      Таъкидлаш жоиз, прокуратура органлари томонидан жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, умуман, барча йўналишларда салмоқли ишлар қилинмоқда ва муҳим натижаларга эришилмоқда.

       Урганч туман ҳокимлиги, Прокуратура органлари ходимларини касб байрами билан табриклайди. Байрамингиз муборак бўлсин!