Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизими

Вилоятда аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлаш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан ишлаш бўйича олиб борилаётган ишлар устидан маҳаллаларлар кесимида тизимли ва доимий назорат ўрнатиш имкониятини берувчи ягона электрон тизим “е-аholi.uz (http://xn---holi-4ve7a.uz)”  ва унга интергациялашган “e-murojaat.uz” электрон дастурлари ишлаб чиқилган эди.

Ушбу дастурларни амалиётга татбиқ қилиш мақсадида Урганч туманида масъул ходимлар ва МФЙлар раислари учун амалий семинар ташкил қилинди.  

Семинарда мутахассислар томонидан электрон дастурлар билан ишлаш тартиби батафсил тушунтирилиб, тизимга маълумотларни киритиш жараёни мисоллар ёрдамида кўрсатиб берилди. 

Семинар 4 босқичли қилиб ташкил қилинди, бундан мақсад барчага ҳодимларни батафсил таништириб ўтишдир

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.