Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ҚАТЛАМЛАРИНИ МАНЗИЛЛИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини, жумладан кам таъминланган болали оилаларни аниқ йўналтирилган тарзда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий фаровонлик даражасини ошириш, кекса авлод вакиллари манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат тадбирларини изчил давом эттириш мақсадида:
1. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилсин:
а) ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — 300 минг сўмдан;
Тошкент шаҳрида — 400 минг сўмдан.
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан бошқа органлар орқали пенсия олувчиларга тегишли вазирлик ва идоралар томонидан мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган шартларда ва миқдорларда бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
б) «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига — 200 минг сўмдан.
Бир нечта тоифа бўйича бир марталик моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бир марталик моддий ёрдам ҳар бир тоифа бўйича тўлаб берилади.
Ушбу қарор ижроси юзасидан Урганч туманида ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногирон нафақаси ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини в нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзоси жами 23887 та фуқарога 7млрд 338 млн сўм ажратилган. 
Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг 8401 та оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган болаларга жами 3 мирд 721 млн сўм маблағ молиялаштирилди.
Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда кўп муҳокамага сабаб бўлаётган мавзу бир марталик моддий ёрдам пулларини ҳамма болаларга бериладими деган саволлар жуда кўп учрамоқда. Ушбу қарорда кўрсатилишича жорий йилнинг май ойида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ дастури тўлов рўйхатида мавжуд бўлган кам таъминланган оилалар болалар нафақаси олган оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган боласига 200 минг сўмдан берилади.
Болалар нафақаси олиш учун ариза берган ёки ёрдам муддати тугаган бўлса бундай ҳолатда бир марталик моддий ёрдам пули берилиши кўзда тутилмаган.

 

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Урганч туман бўлими