Қадринг баланд бўлсин, она тилим

Урганч тумани 13-сон ДМТТнинг тарбияланувчилари билан "Қадринг баланд бўлсин, она тилим" шиори остида тил байрамига бағишлаб, тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда қатнашган Республика Маънавият ва маърифат маркази Урганч тумани бўлинмаси раҳбари Р.Вапаева ва Давлат тили масалалари бўйича туман ҳокимии маслаҳатчиси И.Рахимовалар  болалар ва Тарбиячиларни 21 октябрь - Ўзбек тили байрами  муносабати билан табриклаб, уларга ўз тилакларини билдирдилар.

 
Шундан сўнг  болажонлар томонидан тайёрланган она тилимиз, Ватанимизни тараннум этувчи байрам дастури намойиш этилди. Болажонлар юқори байрам кайфиятида чиройли рақсларга тушиб беришди.