Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

МУРОЖААТЛАР ДОИМИЙ РАВИШДА КЎРИБ БОРИЛМОҚДА

 

Бугунги кунда аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ижобий ҳал этиш ҳар бир соҳа раҳбарининг устивор вазифасига айланиб улгурди.

 

Шу боисдан, Урганч Тумани ҳокимлигида ҳафтанинг ҳар сешанба, чоршанба, пайшанба ва жума кунлари туманимиз фуқароларининг мурожаат ва муаммолари мутасаддилар томонидан тингланади. Фуқаролар қабулига масъул этиб, ҳоким ва ўринбосарларига тегишли соҳа вакиллари билан бирга ҳафта кунлари режа асосида белгиланган.

 

Хусусан, ҳафтанинг ҳар сешанба куни Урганч тумани ҳокимлигида фуқароларни Урганч туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Наврузов Анварбек Куралбаевич масъул ташкилотлар ва соҳа вакиллари билан биргаликда тинглайди.

 

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни - Урганч тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Хўжаев Алишер Аллаберганович, Урганч туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Сабуров Омонбой Рахимович масъул ташкилотлар ва соҳа вакиллари билан биргаликда фуқаролар қабулини ўтказади.

 

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни - Урганч тумани ҳокими

Шарипов Фрунзе Илхомович туманимиз аҳолиси мурожаатларини эшитади.

 

Ҳафтанинг ҳар жума куни эса, Урганч тумани ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи  Курбанниёзов Аббос Алламберганович, Урганч тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Рахимова Интизор Рустамовна мурожаатларни тинглайдилар.