ЖИБ судлар томонидан ЙҲҚ бузганлик билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун МЖтКда назарда тутилган қуйидаги ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ ишлар кўрилиб, қонунда белгиланган жазолар тайинланади:

- 130-моддасининг иккинчи қисмида, яъни транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,- базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга;

- 131-моддасининг биринчи қисмида, яъни ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши - транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга;

- 131-моддасининг иккинчи қисмида, яъни ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса- базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга

- 131-моддасининг иккинчи қисмида, яъни алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш - транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга;

- 136-моддасининг биринчи қисмида, яъни транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши- транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга;

- 136-моддасининг иккинчи қисмида, яъни транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга;

- 137-моддасининг биринчи қисмида, яъни йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши- базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга;

- 137-моддасининг иккинчи қисмида, яъни Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, агар ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган бўлса- базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, МЖтКнинг 1251-моддаси 2-қисми, 127-моддаси 

2-қисми, 128-моддаси 4-қисми, 1281-моддаси 2-қисми, 1282-моддаси 3 ва 

4-қисмилари, 1283-моддаси 4 ва 5-қисмлари, 1284-моддаси 4-қисми, 

1285-моддаси 3-қисми, 129-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар ҳам кўриб чиқилади. 

 

 

Жиноят ишлари бўйича 

Урганч туман судининг раиси Б.А.Якубов