Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Ишчи-ходимларнинг тўланмаган иш ҳақлари тўлаб берилиши таъминланди.

Урганч  туман адлия бўлимига туман маданият бўлими ишчи-ходимлари М.Қурбанова ва бошқалар ёзма равишда мурожаат қилишиб, унда 2021 йил 01 январ кунидан 2022 йил 01 январ кунига қадар кўп йиллик меҳнат учун рағбатлантириш, ҳар ойлик озиқ-овқат ва йўлкира учун тўланадиган маблағлар берилмаганлигидан норози бўлишиб, ундириб берилишида амалий ёрдам сўраганлар.

Ушбу мурожаатларни ўрганиш жараёнида, туман маданият бўлимининг 10.02.2022 йилдаги маълумотномасига асосан, бўлимнинг          4 нафар  ишчи-ходимларига 2021 йил 01 январ кунидан 2022 йил 01 январ кунига қадар кўп йиллик меҳнат учун рағбатлантириш, ҳар ойлик озиқ-овқат ва йўлкира учун тўланадиган иш ҳақлари учун жами 58 829 460 сўм ҳисобланиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 май кунги “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4730-сонли Қарорига зид равишда жорий йилнинг 10.02.2022 йилга қадар тўланмаганлиги аниқланди.  

Натижада, бўлим томонидан ушбу маблағларни ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига ариза киритилиб, суднинг жорий йил 18 феврал куни бўлимнинг 4 нафар ишчи-ходимлари фойдасига жами 58 829 460 сўм иш ҳақлари ундириш тўғрисида суд буйруқлари қабул қилиниб, фуқароларнинг талаблари қаноатлантирилди.    

 

Урганч туман адлия бўлими бошлиғи  С.Явкачев