Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

ОБИ-ҲАЁТ ОРОМГОҲИ – МАВСУМГА ТАЙЁР!

Мамлакатимизнинг барча умумтаълим мактабларида бўлгани каби Урганч туманида ҳам сўнгги қўнғироқ садолари жаранглаб, ўқувчиларнинг ёзги таътилга чиқишларига саноқли кунлар қолди. Яқин фурсатлар ичида болалар ёзги дам олиш оромгоҳларига кузатилади.

Хўш, оромгоҳлар болажонларимизни қабул қилишга шайми?

Ана шу тайёргарлик ишлари билан танишиш мақсадида Урганч тумани ҳокими Ф.Шарипов, Ўзбекистон темир йўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмалари Кенгаши раиси Қ.Собиров ва масъул ташкилотлар раҳбарлари Урганч туманида жойлашган “Оби-ҳаёт” болалар соғломлаштириш оромгоҳидаги шарт-шароитларини кўздан кечирди ва ўз таклифларини билдириб ўтдилар.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.