Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Урганч туманида умумтаълим мактаблари битирувчилари билан учрашувлар ўтказилди.

  Кейинги йилларда юртимизда ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. 2021-2022 ўқув йилида Урганч туманида 2514 нафар 9-синф, 1905 нафар 11-синф ўқувчилари умумтаълим мактабларини тугалладилар.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июнь куни ўтказилган видеоселекторда берган топшириқларига асосан жорий йилнинг 17 июнь куни Урганч тумани 38-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ички ишлар бўлими, туман халқ таълими бўлими, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, тумандаги профессионал таълим муассасалари ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида умумтаълим мактаблари битирувчи ўқувчилари учун касб-ҳунарга ўқитиш бўйча Профессионал таълим муассасасига қабул тадбири ўтказилди. Мазкур ярмаркада тумандаги 159 та ташкилотлар 742 та бўш иш ўринлари билан иштирок қилишди.

  Шунингдек Урганч туман Профессинал таълим муассасаларида 30 дан ортиқ йўналишлар бўйича ўқишга қабуллари билан иштирок қилишди..