Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди томонидан ўтказилган очиқ сайёр суд мажлисида 3 нафар аёлга ҳимоя ордери берилиши таъминланди. 

Оилавий зўравонликнинг олдини олиш ва ундан жабр кўрганларга амалий кўмак бериш мақсадида жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди томонидан 2021 йил 29 декабрь куни Урганч тумани, Ғойбу қишлоғи, Оёқ боғ МФЙ биносида Урганч туман ИИБ ҳамда Урганч тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган очиқ сайёр суд мажлисида, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси, 
52-моддаси 2-қисми ва 183-моддаси билан боғлиқ 3 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан қонунда белгиланган жазолар берилди ва иш юзасидан оилавий зўравонлик натижасида жабрланган 3 нафар аёлга ҳуқуқбузарлардан ҳимояланишлари учун ҳимоя ордерлари берилиши таъминланди. 


Бундан ташқари сайёр суд мажлисида 4 нафар шахсга нисбатан бўлган ижтимоий хавфи катта бўлмаган 4 та жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчилар томонидан жабрланувчиларга етказилган моддий ва маънавий зарар тўлиқ қопланганлиги ва улар ўзаро ярашиб олганликлари сабабли, 
4 нафар судланувчи жиноий жавобгарликдан озод қилиниб, уларга нисбатан бўлган жиноят ишлари ярашганликлари муносабати билан тугатилди. 
Шу билан биргаликда суд мажлиси иштирокчиларига ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан тушунтиришлар берилди.


Жиноят ишлари бўйича 
Урганч туман судининг раиси      Б.А.Якубов.