Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

Ота тўланиши лозим бўлган алимент пуллари ўрнига уй берди
 
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, қарздор Ж.Б. дан ундирувчи М.Н нинг фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандлари таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан алиментчи ота Бюронинг туман бўлимига келиб, фарзандига тўланиши лозим бўлган алимент эвазига ўз уйини расмийлаштириб бериш истагини билдирган.
Шу боис, унга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги 808-сонли қарорига мувофиқ, собиқ турмуш ўртоғи билан келишилган ҳолда Урганч туманидаги ҳовли жойини собиқ турмуш ўртоғининг номига расмийлаштириб берди ва қарздор суд томонидан алимент тўлашдан озод қилинди.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Telegram