Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Республика ишчи гуруҳи Урганч туманида

Республика ишчи гуруҳи Урганч туманидаги 39-сон умумтаълим мактабига ташриф буюриб ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар ва имкониялар билан яқиндан танишдилар.

 

Шунингдек, мактаб ўқувчилари учун зарурий ўқув қуроллари ва китоблар жамланмаларини совға қилдилар.

Республика ишчи гуруҳи аъзолари тумандаги “Оқ мактаб” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биносини кўздан кечиришди.

Урганч туманида олиб борилаётган ишлар ҳамда туман ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар юзасидан туман ҳокими Ф.Шарипов маълумотлар бериб ўтди ва республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан қўшимча таклифлар бериб ўтилди.

Шунингдек, Оқ мактаб маҳалласида ташкил қилинаётган терак плантациясига ташриф буюриб, кўчат ўтқазишди.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.