Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

Интернет тармоқларидаги "Қонун доирасида" расмий саҳифаси орқали, Урганч тумани, Қумровот маҳалласида яшовчи фуқаролар томонидан ўзлари яшаб турган уйи олдидан ноқонуний қурилиш ишлари бошланаётгани тўғрида видеомурожаат йўллаган эди ҳолат юзасидан Урганч туман кадастр бўлими томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди, олиб борилган ўрганишларда қийдагилар маълум бўлди.

Урганч тумани, Ғалаба қишлоғи “Қумровот ” маҳалласида жойлашган “Зоир Хўжа” МЧЖга “Зоир Хўжа” МЧЖ иштирокчиларининг 06.12.2016 йилдаги 4-сонли умумий йиғилиш баёни, 06.12.2016 йилдаги 4-сонли буйруғи, 06.12.2016 йилдаги топшириш қабул қилиш далолатномаси ва Урганч тумани ҳокимининг 18.01.2017 йилдаги 70қ-сонли қарори ва 19.05.2020 йилдаги 09 сонли қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига асосан тегишли бўлган умумий майдони 5238,81 м2 бўлган 2 ер участкасидан иборат бўлган “1 қаватли автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси, 2 қаватли маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси”ни бино иншоотларини, ер майдонларини бир қисми йўл кенгайиши ҳисобига камайиши сабабли объектнинг ер майдонларини бир қисмининг бошқа ҳудудга кўчириш тўғрисидадаги далолатномасига асосан 2500 м2 қисмини кўчириш белгиланганлиги маълум бўлди.

Ваҳоланки ер майдонларини бошқа жойга кўчириш олдинги амалда бўлган қонунчиликка асосан фақат ер майдонини ажратиш тарзида ер участкасини бериш реализация қилиш комиссияси томонидан кўриб чиқилиши ва ижобий хулосаларини олган ҳолда амалга оширилиши кўрсатилмаган.

Юқоридагиларни инобатга олиб “Зоир Хўжа” МЧЖга ер майдонларини бошқа жойга кўчириш тўғрисидаги тузилган далолатнома асосида ер майдонини бошқа жойга кўчириш қонуний кучга эга эмаслигини маълум қиламиз