Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Жорий йилнинг 05 январь куни ижтимоий тармоқлар орқали Хоразм вилояти Урганч тумани Мироблар маҳалласида яшовчи фуқаролар томонидан,  томорқа ерлари газ қуйиш шохобчалари учун ажратилгани туфайли яроқсиз ҳолга келиб қолганидан норози бўлиб видеомурожаат йўллаган эди. Мурожаат Кадастр агентлиги Урганч туман бўлими томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Унга кўра Урганч туман Юқоридўрман қишлоғи Мироблар маҳалласи Дўрман массиви ҳудудида қишлоқ хўжалиги харитасининг 285-қисм контурида жойлашган дала томорқаларининг бир қисмини Урганч туман ҳокимининг 2016-йил 22-мартдаги №476қ сонли қарорига асосан “Диёрбек пропан газ” МЧЖга аҳолига пропан газ қуйиш шохобчасини “Автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаси” қилиб реконструкция қилиш учун 0,2 га ер майдони ажратиб берилган. Хоразм вилояти ҳокимининг 2017-йил 24-ноябрдаги №878қ сонли қарорига асосан “Диёрбек пропан газ” МЧЖга “Автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаси” қуриш учун 1,0 га ер майдони ажратилган бўлиб 2019-йил 9-сентябрда №1733217/R-A2058095 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қиламиз.