Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

Интернет тармоқлари орқали “3 нафар фарзанди билан кечаси кўчада қолгани” тасвирланган видеомурожаат тарқалган эди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги хотин-қизлари бўлими томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Унга кўра С.Раҳимова Урганч тумани Оқ-ариклар маҳалласида яшовчи А.Матчоновга турмушга чиқган ва 1 нафар фарзандли бўлган. 2010 йилда Турмуш ўртоғи А.Матчонов  вафот этган. Шундан сўнг С.Раҳимова  уйдан ўз хоҳиши билан чиқиб кетади. Айни вақтда С.Рахимова Урганч туманида рўйхатда турмаслиги ва ушбу манзилдан 2010 йилда доимий рўйхатдан чиққанлиги маълум бўлди.
Шундан сўнг фуқаро С.Рахимова Хоразм вилоятидан чиқиб кетган. Шу давр ичида яна 2 нафар фарзандли бўлган. Ҳозиргача Тошкент шаҳрида онаси ва 3 нафар фарзанди билан  ижарада яшаб келган.   
Ҳолат Урганч туман хотин-қизлар бўлими томонидан назоратга олиниб 4 маротаба вақтинча яшаб туриши учун уйлар таклиф қилинган ва охирги танланган уйда вақтинча яшаб тургани ва ижара компенсацияси тўлаб берилганини маълум қиламиз.
Шунингдек  фуқаро С.Раҳимовага Уй-жой олиш масаласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли қарорига асосан, уй-жой олиш учун субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга биноан Давлат хизматлари агентлигига керакли бўлган ҳужжатларни илова қилган холда ариза билан мурожаат қилиши тушунтирилди.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати