Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 22 апрел куни Ижтимоий тармоқлар орқали “Вилоят прокуратураси ва вилоят қадаст агентлигидан муносабат кутамиз” сарлавҳаси остида Урганч тумани Ғойбу қишлоги “Оёқбоғ” маҳалласида ноқонуний қурилиш ишлари амалга оширилгани тўғрисида қайта видеомурожаат йўлланган еди. Мурожаат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ Қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди қуйидагиларни маълум қилади:

 

  1. Урганч туман ҳокимининг 22.01.2019 йилдаги 539қ-сонли қарорига асосан “Қуряз Ханифа” фермер хўжалиги ўзига қарашли 177қ контурдаги 2,4 гектар боғ майдонини туман хокиммлиги захирасига қайтарган.

Урганч туман хокимининг 22.01.2019 йил №377қ-сонли карорига асосан Урганч туман Ғойбу қишлоғи “Оёкбоғ” махалласи худудидан фукаро Аллаберганова Юлдузга 2019 йил Давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил қилинадиган 150-ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилиши учун С.Қаландаров массиви қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 177-қисм қконтуридан жами 0,45 гектар тупроқ сифатини бахолаш бўйича 77 балл банитетли экин ер майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан  ер майдони ажратиб берилган.

Шунингдек Хоразм вилоят ҳокимининг 31.01.2019 йил №50қ-сонли карори билан Урганч туман ҳокимнинг 0,45 гектар 77 балл банитетли экин ер майдони ажратиш тўғрисидаги 22.01.2019 йил №377қ-сонли карорини доимий фойдаланиш хуқуқи билан мақулланган.

Кейинчалик Урганч туман хокимининг 26.02.2019 йил №1522қ-сонли карорига асосан Урганч туман Ғойбу қишлоғи “Оёкбоғ” махалласи худудидан фукаро Аллаберганова Юлдузга 2019 йил Давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил қилинадиган 150-ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилиши учун С.Қаландаров массиви қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 177-қисм қконтуридан жами 0,45 гектар шундан 165.0 кв.метр қурилиш ости майдони “MUSLIMBOY” маъсуляти чекланган жамиятига доимий фойдаланиш учун беркитиб бериш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида карор қабул қилинган.

“MUSLIMBOY” маъсуляти чекланган жамияти томонидан боғча худудига туташ “Азамат” фермер хўжалигига карашли ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлари қисмидаги девор бугунги кунда бузиб ташланганлиги аниқланди.

Урганч туман ҳокимининг 28.01.2019 йилдаги С.Каландаров худудидан “Азамат” пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжалигига фаолиятини даъво эттириш қилдириш учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги 858-сонли қарорига асосан қишлоқ хўжалиги хароитасининг 246,247, 249, 250, 253қ, 254, 255, 256, 258, 429, 430, 436, 439, 440, 416қ, 423қ, 427қ, 177, 609қ-контурларидаги умумий майдони 116 гектар, шундан 106,1 гектар экин ери, 3,9 гектар боғзор, 0,5 гектар токзор, 3,7 гектар ариқ ва зовурлар, 1,5 гектар йўллар, 0,3 гектар бошқа ерлар 40 йил муддатга ижарага ажратиб берилган.

Ушбу қарорга асосан “Ўздаверлойиха” институти Хоразм бўлими томонидан “Азамат” фермер хўжалиги ер кадастр хужжатлар тўплами расмийлаштирилган, ушбу тўпламга илова қилинган узоқ муддатли ижара шартномасида 177 контурнинг жами майдони 3,6 гектар, шундан 3,4 гектар боғзор, 0,2 гектар ариқлар ер майдони фермер хўжалиги ҳисобига чизилган, ижара шартномаси фермер хўжалиги ҳамда туман ҳокими томонидан имзоланган.

Урганч туман ҳокимининг 20.05.2020 йилдаги 1405қ-сонли қарорига асосан Урганч туман ҳокимининг 14.03.2020 йилдаги 1056қ-сонли қарорига қисман ўзгартириш киритилиб, “Азамат” фермер хўжалигига қишлоқ хўжалиги харитасининг 247, 249, 250, 253қ, 254, 255, 256, 258, 429, 430, 436, 439, 440, 416қ, 423қ, 427қ, 177қ контурларидаги жами ер майдони 102,5 гектар, шундан 96,7 гектар экин ери, 1,0 гектар боғзор, 3,2 гектар ариқ ва зовурлар, 1,3 гектар йўллар, 0,3 гектар бошқа ерлар пахта-ғаллачилик йўналишида фаолият кўрсатиш учун 48 йил муддатга ижарага ажратиб берилган.

Ушбу қарор асосида Кадастр агентлиги Урганч туман бўлими томонидан 2021 йилда “Азамат” фермер хўжалиги ер кадастр хужжатлар тўплами расмийлаштирилган, ушбу тўпламга илова қилинган узоқ муддатли ижара шартномасида 177 контурнинг жами майдони 3,6 гектар, шундан 3,4 гектар боғзор, 0,2 гектар ариқлар ер майдони фермер хўжалиги ҳисобига чизилган, ижара шартномаси фермер хўжалиги ҳамда туман ҳокими томонидан имзоланган.

  1. Ушбу видео мурожаат кўрсатилган тош тўкилган ҳолат фуқаро Султанов Умарбек томонидан амалга оширилганлиги аниқланди. Фуқаро У.Султанов ушбу қурилишини Урганч туман Сатим Каланадров номли жамоа хўжалиги аъзоларининг 29.07.1999 йилдаги 4-сонли йиғилиш қарорига асосан ажратиб берилганлигини маълум қилди. Ушбу қарор билан айнан шу ер ажратилганлигини аниқлашни имкони бўлмади.

Ваҳоланки, ушбу ер майдони Урганч туман ҳокимининг 20.05.2020 йилдаги 1405қ-сонли қарори асосида ишланган ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасига асосан “Азамат” фермер хўжалигига қарашли суғориладиган ер майдонлари ҳисобига давлат рўйхатига олинган.