Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Бугун 20 май куни ижтимоий тармоқлар орқали Урганч туманининг “Ровот” маҳалласида ўтказилган Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)  сайловида норозилик билдирилган  видео тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва қуйидагилар маълум бўлди: Урганч тумани “Ровот” маҳалласида жорий йилнинг 16 май куни фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилган бўлиб, раисликка  4 нафар номзод кўрсатилган. Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 21 сентябрда қабул қилинган ва 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисидаги Қонунининг 3 -боб 16- ва 17- моддаларига асосан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатлари кўриб чиқилгач, туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан 2 нафар номзодларга асослантирилган хулосалар тақдим қилинган. Унга кўра Д.Абдуллаев, М.Маткаримовлар “Ровот” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзод сифатида иштирок этишган. 
Сайловда овоз бериш жараёнида 214 нафар фуқаролар қатнашган, шундан 153 нафар фуқаролар овоз бериш жараёнида иштирок этган бўлиб, овоз бериш натижаларига кўра 76,5 фоиз овоз тўплаган Д.Абдуллаев  фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ, фуқаролар вакилларининг йиғилиши қарори билан “Ровот” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) этиб сайланган.
Туманда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоли)  сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси  “Ровот” маҳалласи фуқаролари йиғинлари раислигига сайловни ўтказишда сайлов тўғрисидаги қонун талаблари бузилмаган деб ҳисоблайди.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.