Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Республика ишчи гуруҳи аъзолари Урганч тумани фуқаролари билан учрашди.

Республика ишчи гуруҳи аъзолари Урганч тумани фуқаролари билан учрашди.

Республика ишчи гуруҳи таркибида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ва Бош прокурор ўринбосари, Ҳарбий прокурор Шуҳрат Узақов томонидан Хоразм вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ўрганиш ишлари бошланди.

Ишчи гуруҳ вакиллари Урганч туманидаги “Дўстлик уйи”га ташриш буюриб тумандаги бошқа миллат вакиллари, нуронийлар ва ёшлар билан учрашди. Учрашувга келган фуқароларимиз томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилиб бажарилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ишчи гуруҳ аъзолари туркманлар маҳалласида бўлиб, “Улли ҳовли” мажмусини зиёрат қилди.

Шундан сўнг Хоразм вилоятида таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилаётган камчиликлар билан танишди