Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Шоирлар ва журналистлар билан учрашув

Бугун Махмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилояти ахборот кутубхона марказида вилоятимизнинг шоир ва ижодкорлари ҳамда иқтидорли ўқувчи ёшлар билан давра сухбати бўлиб ўтди.

Учрашувда тумандаги 7-сонли хамда 41-сонли мактаб у́кувчилари шоир ва адиба, Халкаро Турон академияси академиги, У́збекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Жозиба- Шукуржон Жабборова, таникли ижодкор,шоира "Хоразм хакикати" газетаси журналисти, У́збекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Феруза Тангриберганова, "Урганч хакикати" газетаси муҳарири Комилжон У́розимбетов, ижодкор журналист Шоназар Муродов у́кувчилар билан дилдан сухбатлашдилар. Шунингдек иқтидорли ўқувчилар ўзларининг шер ва ҳикояларини ўқиб эшиттирдилар.

Шоира Жозиба у́зининг шеьрларидан у́киб берди. Янги чоп этилган китобларини у́кувчиларга мактаб жамоасига такдим килди.

Шу кунгача Жозиба каламига мансуб 10 га якин китоблар чоп этилган. Жозиба талантли ва иктидорли ёзувси, шоира. Унинг "Барди ферма эл фарзанди бу́либ яшади", "Табаррук инсон хотираси","Кизил гул ва алвон хотиралар", "Муслимбек эртаклари" ва бошка ку́плаб шеьрий ва насрий китоблари муштарийлар калбидан чукур у́рин олган.

Тадбирда ахборот кутубхона маркази бош мутахассиси Мавлуда Курбонбоева у́кувчиларга китоб бебахо бойлик эканлигини, китоб инсон хаётида мухим у́рин эгаллаши кераклиги хакидаги фикрларини эьтироф этди.

Хоразм вилоят ахборот ресурс марказида шоирлар билан у́тказилган учрашувда фаол иштирок этган у́кувчилар Фахрий ёрлик билан тақдирланди.