Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Ассалому алайкум, ҳурматли солиқ тўловчи тадбиркорлар!

 Хабарингиз бор, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16-март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи давомида соҳани такомиллаштириш, хусусан солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берганди. 

 Мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида 24-25-март кунлари Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди. Ўтказилган учрашувларда туманимиздан жами 250 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.

 Шунингдек, 2022йилнинг 4 ойи давомида туман давлат солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан жами 5 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, қарийб 500 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.  

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Урганч туманида 3 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида туманимиздаги 608 та корхонанинг  702 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 632 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.

Урганч туман давлат солиқ хизмати органи ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 376та корхонадаги799нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди.

 Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 221нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 237 нафар, қурилиш корхоналарида 47нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 77нафар ва бошқа корхона ташкилотлардан 227 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва бюджетга 55,1 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.

Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, 2020йилда янги Солиқ кодекси қабул қилинди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса   5 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди. Натижада, туман тадбиркорларининг ҳам ислоҳотларга ишончи ортиб,солиқ тушумлари туманда 1,2 баравардан ортиқ кўпайди.

Шунингдек солиқ турларидан ортиқча тўлов суммасини қайтариш юзасидан 50 корхонада 104,3 миллион сўм пул маблағлари корхоналарнинг ҳисоб рақамларига қайтарилди.

2022 йилнинг 4 ойи давомида туманимиз солиқ тўловчилари томонидан 29,9 миллиард 91 миллион сўм миқдорида солиқлар тўланиб, белгиланган прогноз режаси 343,0 миллион сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 16,5 миллиард сўми, яъни 55,3 фоизи юридик шахслар, 13,4 миллиард сўми ёки 44,7 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.

 Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг
10,4 миллиард сўм ёки 34,8 фоизини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, 4,0 миллиард сўм ёки 13,5 фоизини айланмадан олинадиган солиқ, 2,1 миллиард сўм ёки 6,9 фоизини юридик шахсларнинг ресурс солиқлари (ер, мол-мулк ва сув солиқлари), 5,1 миллиард сўм ёки 17,0 фоизини жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи ҳамда қолган 8,3 миллиард сўм ёки 27,7 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этди.

Ҳурматли тадбиркорлар энди харид суммасидан 1 фоизли кешбэк олиш, “Солиқ ҳамкор” тизимларининг жорий этилишига ҳам тўхталиб ўтадиган бўлсам — бу тизим мижозларни жалб қилишга қаратилган махсус бонус дастурларининг бир тури бўлиб, солиқ тизимида самарали қўлланиб келиняпти.

Тўғриси, солиқчилар яқин пайтгача фақат солиқ йиғиш билан шуғулланиб келган. Президентимизнинг 2021 йил 4 октябрдаги қарорига асосан, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштириш ҳамда яширин иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш мақсадида харид суммасидан 1 фоиз миқдорда кешбэк қайтариш механизми жорий этилди. Агар чек 100 минг сўмга урилган бўлса, 1000 сўм фуқаронинг ҳамёнига тушади. Яъни, 1 фоизи қайтарилади.

Бугунги кунда Урганч туманда,1394 та тадбиркорлик субъектлари томонидан 1617тасига онлайн-НКМ ва виртуал касса давлат солиқ хизмати органларидан рўйхатдан ўтказилган. Улардан 292.3млрдсўмлик 909,8минг та чек онлайн равишда маълумотлар базамизга келиб тушган.

Маълумки, ҳар бир тадбиркорлик нуқтаси маҳсулот сотса QR коди бўлган фискал чек бериши шарт. Агар улар бундай чекни бермаса ёки пластик картада савдо қилишни истамаса, харидор дўконда тортишиб ўтирмай, бу ҳақда “Солиқ ҳамкор” тизими орқали хабар бериши мумкин. Албатта, бунда мурожаат қанчалик асосли эканлиги жиддий текширилади. Қоидабузарлик ҳолатлари тасдиқланган тақдирда мурожаатчи — солиқ ҳамкор орқали ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.

Жорий йилнинг 4 ойи мобайнида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали Урганч туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 214 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 56 та мурожаат турли хил сабабларга кўра рад қилинган. Уларнинг 158тасида сайёр солиқ текширувлари ўтказилиб, савдо қоидалари бузилаётганлиги тасдиқланди. Бугунги кунга қадар мурожаатлари ўз тасдиғини топган 70 нафар фуқароларнинг банк пластик картасига 35,0 миллион сўм маблағ ўтказиб берилди.

“Солиқ ҳамкор” дастури орқали келиб тушаётган мурожаатлар дастлаб солиқ ходимлари томонидан яхшилаб ўрганиб чиқилади агарда рад қилиш учун асос бўлсагина рад қилинади.

Ўрганиш жараёнида мурожаатда қайд этилган ҳолат исботланган тақдирдагина ушбу ҳолат юзасидан қонунчилик доирасида чоралар кўрилиши мумкин. Мурожаат исботланмаса, ҳеч қандай чора кўрилмайди.

Давлат солиқ идоралари томонидан асоссиз тадбиркорлик фаолиятига аралашиш, ноқонуний текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди.

Тадбиркорлик субъектларига солиқ кодекси, Президент қарор ва фармонлари, шунингдек хукуматимиз қарорлари асосида белгиланган солиқ имтиёзлари қўлланилиб келинмоқда

                                                                           

Ҳурматли тадбиркорлар!

 

Урганч туман давлат солиқ хизмати органи ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.