Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ

Бугун Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгашининг олтмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман Кенгаши депутатлари, идора-ташкилот раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳамда ОАВ ҳодимлари иштирок этдилар. Сессия ишига Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ф.Шарипов раислик қилди.

Сессия кун тартибида:

-Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва 2022 йилнинг 1-чораги давомида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” буйича амалга оширилган ишлари тўғрисида; 

-2022 йилнинг 1-чораги давомида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, бирламчи тиббий санитария муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисида;

-2022 йилнинг 1-чораги давомида туманда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасадди ташкилот ҳодимларининг ҳисоботлари ва ахборотлари тингланди, шундан сўнг, депутатлар фикр ҳамда мулохазаларини билдирдилар, ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олдилар.

Шундан сўнг, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.

Шунингдек бугунги бўлиб ўтган туман Кенгашининг олтмиш биринчи сессияси туман ҳокимлигининг "Facebook"даги расмий саҳифаси орқали жонли тарзда ёритилиб борилди: https://www.facebook.com/azamat.annaxasanov.77/videos/548020363449680/?notif_id=1653042850914667¬if_t=feedback_reaction_generic&ref=notif

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.