Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Бугун Аз-Замахшарий номидаги вилоят ахборот-ресурс марказида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси  билан  Урганч тумани ҳокими маслаҳатчиси  Интизор Рахимованинг янги чоп этилган китоби тақдимоти бўлиб ўтди.


Тақдимотда Ўзбекистон  Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими раҳбари шоира ГАВҲАРЖОН Ибодуллаева, 
бўлим ходими Шоира Шамс, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шуҳрат Маткаримов, Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгаши котибият мудири Барнохон Бердиева, Республика Маънавият ва маърифат маркази Урганч тумани бўлими раҳбари Раъно Вапаева, шоира Муҳаббат Сапаева ва бошқа ижодкорлар иштирок  этишди.
Тадбирда Интизор Рахимованинг ўз овозига эга эканлиги, шоиранинг кучли ташбеҳлари билан ёзилган шеърлари , ғазаллари ҳақида илиқ фикрлар билдирилди.
Шоира нафақат шеър ёзишни уддалайди, балки наср бобида ҳам қалам тебратади.
И.Рахимова олима, адиба, шоира...

Унинг нозиктаъб қалбида туғилган  сатрларни шунчаки ўқиб бўлмайди. Чукур мулоҳаза, фалсафий шуур уфуриб турган назм дурдоналари аллақачон ўз ўқувчиларини топиб олган.
Тадбирда  сўзга чиққан ижодкорлар  Интизор Рахимовага катта муваффақиятлар ёр бўлишини  тилаб қолишди. 

"Хоразм ҳақиқати" газетаси мухбири, журналист       
Ф.Тангриберганова