Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Урганч туманидаги 19-сонли умумий ўрта таълим мактабига Ўзбекистон Республикаси гандбол бўйича терма жамоаси мураббийлари ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси гандбол бўйича терма жамоаси мураббийлари Икромов Улуғбек, гандбол бўйича аёллар терма жамоаси мураббийси Азимов Зафар, гандбол бўйича ўсмирлар терма жамоаси мураббийси Атабаев Адхам, Хоразм вилоят қўл тўпи федерацияси ижрочи директори Ж.Раззақов Жасурлар ташриф буюрди.

Мураббийларнинг ташрифи муносабати билан мактабимиз ўқувчилари томонидан тантанали тадбир ўтказилди. 

Спорт мураббийлари мактабимизда спортчи ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Спорт мураббийларининг мактабимизга ташрифи натижасида ўқувчи ёшларнинг спортга  қизиқишлари янада ортиб, тадбир уларда катта таъссурот қолдирди.