Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Урганч туман тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими бинисининг очилиш маросими бўлиб ўтди

 

Урганч туман тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими биноси 2021 йилда капитал реконструкция жараёнида янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди. Тадбирда туман ҳокими Шарипов Фрунзе Илхомович сўзга чиқиб, барча тиббиёт ҳодиларини янги бино ва байрам билан табриклаб ўтди.

Қурилишнинг  қиймати 1млрд 685 млн сўмни ташкил қилади. Бино 30 млн сўмлик жихозлар билан жихозланди.

Урганч тумани ахолисига 15 та пост малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Тез тиббий ёрдам бўлимида жами 271 ишчи ходимлар фаолият кўрсатади. Шундан 85 нафар шифокор, 108 нафар хамшира, 7 нафар кичик тиббий  ходим,71 нафар хайдовчилар фаолият кўрсатмоқда.

 

Бино 2 қаватли замон талаблари асосида намунавий лойиҳа асосида қурилган  бўлиб эски тез тиббий ёрдам бўлими биносидан фарқи хоналар ёруғ кенг иссиқ ва совуқ сув иссиқлик таъминоти билан таъминланган навбатчи  шифокорлар ва фельдшерлар учун дам олиш хоналари, марказлашган диспетчерлик пункти, бўлим мудир хонаси, катта врач хонаси, наркотик сақлаш, дори тарқатиш, катта фельдшер, мажлислар зали,шифокорлар ва фельдшерлар учун кутиш хоналари ишчи ходимлар учун душ хоналари, сан узел, гигиена  хоналари ҳамда кийиниб ечиниш хоналари мавжуд.  Тез тиббий ёрдам бўлими биноси билан сан гараж биноси  ёнма ён жойлашган бўлиб тез ёрдамга чақириқ бўлган заҳоти диспетчерлик пунктидан микрофон орқали чақирувда  бир вақтни ўзида хам ҳайдовчилар шифокор ва фельдшерга қулай жойлаштирилган.Тез ёрдам автомашиналарига ЖПС ўрнатилган бўлиб марказлашган диспетчерлик пунктидан назоратда бўлади.Реконструкция жараёнида сан гараж биносида  хам капитал реконструкция ишлари бажарилди. Тез тиббий автомашиналар учун махсус бокслар ташкил қилиниб хоналар иссиқ ва ёруғ гаражларнинг ички қисмида ҳайдовчилар учун дам олиш хоналари, чой ичиш хоналари, душ хоналари, сан узел, механик хонаси, эҳтиёт қисмлар сақлаш омбори, машиналарни техник кўрикдан ўтказиш ҳамда  ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш хоналари мавжуд.