Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

В соответствии с Законом Республики Узбекистан «О Государственном бюджете Республики Узбекистан на 2021 год» (далее - Закон) нормативные межбюджетные трансферты из республиканского бюджета Республики Узбекистан в местный бюджет Ургенчского района (далее - район) в 2021 году
составили 59,4 миллиарда сумов. сумов за информацию.

  1. Согласно статье 12 Закона, Жогорку Кенеш Республики Каракалпакстан, областные и Ташкентский городской Кенгаши народных депутатов имеют право распределять налоги и другие виды доходов и межбюджетные трансферты в местные бюджеты на соответствующем уровне.

а) В районный бюджет полностью зачисляются следующие виды налогов:

  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқдан мустасно;
  • қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
  • айланмадан олинадиган солиқ;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
  • ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган пул маблағлари;
  • давлат ихтиёридаги ер майдонлари, бино ва иншоатларда реклама конструкцияларини ўрнатишга рухсат олиш учун тўланадиган йиғимлар, шунингдек ўрнатилган ташқи реклама объектлари учун тўланадиган ойлик тўловлар;
  • маҳаллий бюджетга ундириладиган ижара тўловлари.

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туман бюджетлари ўртасида тақсимланади:

  • якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи.
  • мобил алоқа хизматлари ва алкогол махсулоти, шу жумладан пиво учун акциз солиғи бўйича тушумлар тегишинча 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолиси сонининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.
  1. 2021 йил учун туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари
    1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
  2. Туман бюджетидан 2021 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. 2021 йил учун туман бюджети даромадлар ва харажатлар прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  4. Урганч туман бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман бюджетлари даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги белгилансин.

  1. 2021 йил учун Урганч туманнинг туман бюджети заҳира жамғармаси ҳажмлари 1,2 млрд. сўм миқдорида белгилансин.

Туман ҳокимликлари заҳира жамғармалари маблағларини ҳамда туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

  1. 2021 йил учун туман бюджетининг айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам маблағлари туман бюджетларида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори 5-иловага мувофиқ белгилансин.
  2. Туман бюджетларида шаклланган қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар тегишли равишда халқ депутатлари ҳамда туман Кенгаши томонидан туман ҳокимлигининг таклифларига асосан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилиш мақсадида қабул қилиниши белгилансин.

Туман ҳокимлиги, Қонуннинг 6-иловасида кўрсатилган прогноз кўрсаткичлари маҳаллий ҳокимиятларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан туман Кенгаши мурожаатини тайёрласин.

  1. Туман ҳокимликлари ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетларнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.
  2. Туман ҳокимликлари:

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

  1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусига кўра амалга ошириладиган қўшимча тадбирларни молиялаштириш фақат туман маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади.
  2. Туман ҳокимлари бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш ва бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши ва халқ депутатлари туман Кенгашига йилнинг ҳар чорагида ҳисобот бериб борсин.
  3. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

М.Машарипов, председатель постоянной комиссии по формированию и исполнению местных бюджетов, осуществлению экономических реформ и развитию предпринимательства районного Совета народных депутатов, первый заместитель хокима Ургенчского района по финансово-экономическим вопросам и сокращению бедности, экономическому развитию и бедности Рузметов А.В., и.о. начальника отдела редукции.