Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

УРГАНЧ ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 

  2019 йил 18 февраль               №1281                                                        Урганч тумани

Урганч туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон,
320-модда)
Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Бош пракуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуини ва озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбарлари тўғрисида”ги 2018 йил
7 майдаги ПҚ-3699-сон (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон) Қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (2013 йил 25 апрель, рўйхат рақами
2452, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил 17-сон, 229-модда
) талабларига асосан Урганч туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш мақсадида, 

 

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н :

 

  1. Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек
    машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
    асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда матнда “техника” деб юритилади) техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 1-иловага;

техникаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ИШ РЕЖАСИ
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва жорий йилнинг 19-февралидан
1-июлигача техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

  1. Техникаларни техник кўрикдан ўтказиш жараёнида техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси:

техникаларнинг сони, уларнинг мавжудлиги ва рўйхатдан ўтганлиги;

техниканинг техник паспорти ва қишлоқ хўжалиги машинасининг гувоҳномасида кўрсатилган маълумотларда уларнинг тури, русуми, завод рақами, двигатель ва давлат рақамлари белгисининг мувофиқлиги;

техниканинг техник ҳолати ва жиҳозларининг созлигини кўриб чиқсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирининг
    2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг (рўйҳат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель) 3-бандига мувофиқ, техникалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг:

тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга — 0,18;

қишлоқ хўжалиги машиналарига — 0,10;

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига — 0,37 миқдорда йиғим ундирилиши таъминлансин.

  1. Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Урганч туман бўлими (Б.Бобожонов) инспекциянинг техника холати ва агротехник тадбирларини назорат қилиш шўъба инспектори (И.Тожиев) белгиланган тартибда рўйхатдан ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган носоз машиналарни йўлга чиқарилишининг олдини олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсин.
  2. Мазкур қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг
    2018 йил 26 февралдаги 617-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  3. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Урганч ҳаёти” газетасида эълон қилинсин.
  4. Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти (С.Зарипов);

мазкур қарорни туман ҳокимлигининг urganchhokimiyat.uz расмий веб-сайтига жойлаштирсин;

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Урганч туман бўлими (Б.Бобожонов) инспекциянинг техника холати ва агротехник тадбирларини назорат қилиш шўъба инспектори (И.Тожиев) билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун моҳиятини жойларда тушинтириш ишларини олиб борсинлар.   

  1. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

   Урганч туман ҳокими в.в.б                                                Ф.Шарипов