Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

 

#Урганч_тумани

 

Урганч туманида кўргазмали бўш иш ўринлар ярмаркаси бўлиб ўтди

       Тинч, осуда юртдагина халқ фаравонлиги таъминланади. Бугунидан мамнун, эртасидан кўнгли тўқ инсонларга хурсандчиликлар, шодиёналар татийди.

    Айни вақтда Хоразм вилояти Урганч туманидаги Қорамон маданият марказида кўргазмали бўш иш ўринлар ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. Тадбирда вилоятдаги барча бандликка кўмаклашиш марказлари ва ҳудудларда тадбиркорлар ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотлари ва бўш иш ўринлари билан иштирок этмоқдалар. Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Игамбергенов очиб берди ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларида фуқаролар учун яратилаётган шарт-шароитларга тўхталиб ўтди. Ярмаркада туман маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган куй-наволар барчанинг дилини хушунуд қилди.

Бугун Қоромон маданият марказида ташкил қилинган, кенг қамровли, кўргазмали бўш иш ўринлар ярмаркасида Урганч туманида яшовчи 130 дан ортиқ фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати