Ҳар бир мурожаат назорат остида

 

Халқ муаммоларини амалий ечимини ҳал этиш бугунги кунда ҳар бир корхона ва ташкилот учун масъулият талаб этади. Президентимизнинг “Фуқаролар  давлат  идоралар учун эмас,  давлат идоралари фуқаролар учун хизмат килиши керак” деган сўзларига мамлакатимизда фаолият юритаётган хар бир корхона ва  ташкилотлар дастурли амал сифатида риоя қилиши керак.

Бу борада “Урганчтумангаз” газ таъминоти бўлимига келиб тушаётган мурожаатлар эътибор марказида. 2022 йил январ ойидан бугунги кунга қадар жами 51 та ёзма мурожаатлар келиб тушган. Жумаладан, Президентимизнинг виртуал кабулхонасидан “Урганчтумангаз” газ таъминоти бўлимига тегишли бўлган 56 та  мурожаатлар ҳам қатъий назоратга олиниб, ўз муддатларида “Урганчтумангаз” газ таъминоти мутахассислари томонидан жойига бориб ўрганилиб, мурожаатни қонуний равишда ижобий ҳал қилиш мумкин бўлса, жойида ҳал қилиниб, агар ҳал қилишнинг имкони бўлмаса мурожаат муаллифига қонуний асослантирилган жавоб хатлари берилмоқда. Жумладан, Чолиш шаҳарчаси К.Атаниёзов маҳалласида яшовчи фуқаро Эркаев Жасурбекнинг газ баллонни тўлдиришда амалий ёрдам сўраб  қилган мурожаати мутахассислар томонидан ўрганилиб, мурожаати ўз жойида холисона ўрганилди ва ижобий ҳал қилинди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.09.2020 йилдаги  №ПҚ 4840-сонли «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Урганч туманидаги жами 30099 та аҳоли хонадонлари мавжуд бўлиб, шунлардан 21189 та аҳоли хонадонларига замонавий ақлли электрон газ ҳисоблагичлар “Урганчтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан бепул ўрнатиб берилиши ҳам табиий газ истеъмолчиларига бир қатор қулайликларни яратиб бермоқда.

 

 

      “Урганчтумангаз” газ таъминоти бўлими

      “Назорат ва мурожаатлар” бўлими

  етакчи мутахассиси:                                                                    М.Юлдашева