Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Ҳар бир мурожаат назорат остида 

 

Халқ муаммоларини амалий ечимини ҳал этиш бугунги кунда ҳар бир корхона ва ташкилот учун масъулият талаб этади. Президентимизнинг “Фуқаролар давлат идоралар учун эмас, давлат идоралари фуқаролар учун хизмат килиши керак” деган сўзларига мамлакатимизда фаолият юритаётган хар бир корхона ва ташкилотлар дастурли амал сифатида риоя қилиши керак. 

Бу борада “Урганчтумангаз” газ таъминоти бўлимига келиб тушаётган мурожаатлар эътибор марказида. 2021 йил октябр ойидан бугунги кунга қадар 10 та ёзма мурожаатлар келиб тушган.

Жумаладан, Президентимизнинг виртуал кабулхонасидан “Урганчтумангаз” газ таъминоти бўлимига тегишли бўлган 4 та мурожаатлар ҳам қатъий назоратга олиниб, ўз муддатларида “Урганчтумангаз” газ таъминоти мутахассислари томонидан жойига бориб ўрганилиб, мурожаатни қонуний равишда ижобий ҳал қилиш мумкин бўлса, жойида ҳал қилиниб, агар ҳал қилишнинг имкони бўлмаса мурожаат муаллифига қонуний асослантирилган жавоб хатлари берилмоқда. Жумладан, Юқори боғ қишлоғи Ок олтин маҳалласи Юксалиш кўчаси 4 уйда яшовчи фуқаро Худайберганова Бибисоранинг табиий газ тармоғига қайта уланишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати мутахассислар томонидан ўрганилиб, мурожаати юзасидан ҳуқуқий маълумот берилди.

Аҳолини суюлтирилган ва табиий газ таъминотини яхшилаш борасида Ҳукуматимиз томонидан бир қатор қулайликлар яратилмоқда. Буларга аҳоли хонадонларини суюлтирилган газ билан таъминлашда, маиший газ баллонларини “Айланма” тарзида тарқатилиши, хар бир маиший газ баллонига электрон чипли стикерлар ёпиштирилиб ва маиший газ баллонларини аҳоли хонадонларига пуллик хизмат асосида “Газ хўжалиги хавфсизлиги” қоидаларига риоя қилган ҳолда “Урганчтумангаз” газ таъминоти чилангарлари томонидан ўрнатиб берилиши келгусида юзага келадиган муаммо ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олишда катта аҳамиятга эгадир. Шу жумладан, “Е-газ” дастури орқали 30 кун давомида ойда бир маротаба газ баллон суюлтирилган газ билан тўлдирилади. Суюлтирилган газ тўлдириш учун ҳар бир суюлтирилган газ истеъмолчилари номига очилган пластик карточка дастурга киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.09.2020 йилдаги №ПҚ4840-сонли қарорига асосан аҳоли хонадонларига замонавий ақлли электрон газ ҳисоблагичларнинг газ таъминоти корхонаси томонидан бепул ўрнатиб берилиши ҳам табиий газ истеъмолчиларига бир қатор қулайликларни яратиб бермоқда.