Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Бугун халқ депутатлари Урганч туман Кенгашининг навбатдаги қирқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Кенгаш раиси Ф.Шарипов бошқариб борди.

 

Кун тартибидаги масалалар:

  1. ЎзР Президентининг 03.02.2021 йилдаги ПФ6155 сонли “Ёшларга оид Давлат дастури”нинг йўл харитасидаги бандларнинг жорий йилнинг 3-чорак ижроси ва туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш кўрсаткичлари, амалий чора-тадбирлар режалари, ҳудудий даражада ҳал этиладиган муаммолар таҳлили бўйича.
  2. ЎзР Президентининг 01.04.2017 йилдаги “Соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида.
  3. 2021 йил 3-чорагида туманда ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотларнинг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича.
  4. Сенатнинг 12.11.2021 йилдаги ҚҚ-272-IV сонли қарори бўйича туманда ёшлар парламенти вакиллари мактабини ташкил  этиш тўғрисида.
  5. Сессия оралиғида қабул қилинган қарорни тасдиқлаш тўғрисида.
  6.  

Кун тартибидаги масала юзасидан мутусадди ташкилот раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

 

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши депутатлари сўзга чиқиб ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Муҳокама қилинган масалалар юзасидан туман кенгашининг қарори қабул қилинди.

 

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.