Халқ депуптатлари Урганч туман Кенгашининг Қ А Р О Р И №5-30

Maullif: Muharrir
Sana: 12 yanvar 2016

                                                                                                     

Халқ депуптатлари Урганч туман Кенгашининг

Қ А Р О Р И

 

2016 йил 8 январь                       №5-30                                 Қоравул қишлоғи

 

Урганч туман маҳаллий бюджетининг 2016 йилги
асосий параметрлари тўғрисида

 

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-I-сон)
28, 99-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил
22 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ–2455-сонли, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг 2015 йил 25 декабрдаги "Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг 2016 йилги асосий параметрлари тўғрисида”ги 5-29 сонли ҳамда Хоразм вилоят ҳокимининг 2016 йил 6 январдаги "Хоразм вилоятининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва маҳаллий бюджетининг параметрлари тўғрисида”ги
қарорларига асосан, халқ депутатлари туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А Д И :

 

<!-- [if !supportLists] --> 1.  <!-- [endif] --> Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги
ПҚ–2455-сонли, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг 2015 йил
25 декабрдаги "Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг 2016 йилги асосий параметрлари тўғрисида”ги 5-29 сонли ҳамда Хоразм вилоят ҳокимининг
2016 йил 6 январдаги "Хоразм вилоятининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва маҳаллий бюджетининг параметрлари тўғрисида”ги
қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

<!-- [if !supportLists] --> 2.  <!-- [endif] --> Урганч туман маҳаллий бюджети 2016 йил асосий кўрсаткичларининг даромадлар қисми 68 506 802 (олтмиш саккиз миллиард беш юз олти миллион саккиз юз икки) минг сўм миқдорида 1-иловага мувофиқ ҳамда харажатлар қисми ҳам  68 506 802 (олтмиш саккиз миллиард беш юз олти миллион саккиз юз икки) минг сўм миқдорида 2-иловага мувофиқ белгиланганлиги маъқуллансин.

<!-- [if !supportLists] --> 3.  <!-- [endif] --> Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Сапаев, туман Давлат солиқ инспекцияси (К.Сапаев) ва туман молия бўлимлари (М.Искандаров) билан биргаликда туман маҳаллий бюджети даромадлар қисмини солиқ турлари бўйича белгиланган режаларини ошириб бажаришни таъминласин.

           Туман ҳокимлиги молия бўлимига (М.Искандаров):

2016 йилни "Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши муносабати билан  туман маҳаллий бюджетининг 2016 йил давомида маҳаллий бюджет харажатларини мақбуллаштириш натижасида шаклланадиган қўшимча манбалар ҳисобидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур ўзгаришлар киритиб бориш;

бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан маблағ билан таъминланиш асослари мавжудлигини мунтазам таҳлил қилиб бориш ҳамда бюджет маблағларидан сақланиш асослари мавжуд бўлмаган ҳамда ажратилган бюджет маблағларининг натижадорлигига эришилмаётган бюджет муассасаларини қисқартириш юзасидан туман ҳокимлигига ва тегишли туман бўлимларига мунтазам равишда таклиф киритиш;

туман маҳаллий бюджетининг 2016 йил даромадлари ва харажатларини туман  бўйича ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқлаш учун туман ҳокимлигига тақдим қилиш;

           туман маҳаллий бюджетининг чораклар бўйича тақсимланишини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин ҳамда йилнинг ҳар чораги бўйича мўлжаллаб қўйилган макроиқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилиши ҳамда маҳаллий бюджет ижроси таҳлили натижалари асосида маҳаллий бюджетнинг кўрсаткичларига заруриятга қараб аниқлик киритиб бориш;

            халқ депутатлари туман Кенгашига маҳаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида ҳар чоракда ахборот бериб бориш вазифаси юклатилсин;

          5. Туман ҳокимлиги тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминласинлар, минтақаларнинг солиқ солиш базаси кенгайтирилиши ва молиявий салоҳияти мустахкамланиши юзасидан зарурий чора-тадбирлар кўрсинлар, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.

6. Мазкур қарор Урганч туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган "Урганч ҳақиқати” газетасида эълон қилинган кундан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р.Сапаев ҳамда халқ депутатлари Урганч туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясига (К.Ражабов) топширилсин.

     

 

        Халқ депутатлари Урганч тумани

        Кенгаши раиси, туман ҳокими                                                Ш.Рустамов

 

скачать dle 10.4фильмы бесплатно