УРГАНЧ ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ № 325

Maullif: Muharrir
Sana: 22 fevral 2016

                                                                                                            

УРГАНЧ  ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

 

2016 йил 17 февраль                    № 325                                Урганч  тумани

 

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник  кўрикдан  ўтказиш тўғрисида

 

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон,
320-модда),
"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 54-сон Қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда;) асосан тумандаги транспорт воситаларнинг 2016 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н :

 

1. Урганч туман Ички ишлар бўлими автомототранспорт воситаларининг техник холати, улардан фойдаланиш қоидаларига ва меъёрларига амал қилишни назорат этиш бўлими (З.Абдуллаев) зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида, тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда матнда "техник кўрик” деб юритилади) ўтказилишини таъминласинлар:

 а) тумандаги юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 10 июнгача;

б) тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки маротаба (1 мартдан 30 июнгача ва
1 сентябрдан 31 октябргача);

в) жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 31 августгача техник кўрикдан ўтказилсин.

Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилсин, мазкур банднинг "б” кичик бандида қайд этилган бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган транспорт воситалари бундан мустасно.

2. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 2016 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

          3. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси:

транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида;

мототранспорт, тиркамалар, яримтиркамалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида йиғим ундирилсин.

Ушбу қарорнинг 1-банди "б” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

          4. Транспорт воситаларни техник кўрикга жалб қилишда ЙҲХГга, туман мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар” ташкилоти, қишлоқ фуқаролар йиғини раислари жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатилиши тавсия қилинсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2015 йил 3 мартдаги 271-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи, транспорт воситаларнинг техник кўриги натижалари бўйича туман ҳокимлигига 2016 йил 10 ноябргача ёзма ахборот бериш вазифаси топширилсин.

           7.  Ушбу қарор Урганч туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган "Урганч ҳақиқати” газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Аширов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

            Урганч туман ҳокими                                      Ш.Рустамов

 

                                        

Урганч туман хокимининг 2016 йил «17» февралдаги325-сонли карорига1-ИЛОВА

 

 

 

Урганч туманидаги транспорт воситаларини 2016 йилда техник кўрикдан

ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби

 

 

З.Абдуллаев                     -         Урганч туман ИИБ ЙХХГ катта

инспектори сержант, комиссия раиси

 

          Э.Абдуллаев                   -         Туман мудофаага кўмаклашувчи

«Ватанпарвар» ташкилоти рахбари

 

          М.Абдуллаев                   -         Урганч тумани СМУ ДП Урганчтрансгаз

корхонаси бош мухандиси

 

          Б.Эшниёзов                     -         «Ўзавтодарётранс» агентлиги Хоразм

вилоят бўлими мутахассиси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Урганч туман хокимининг 2016 йил «17» февралдаги325-сонли карорига2-ИЛОВА

 

Тумандаги транспорт воситаларини 2016  йилги мажбурий техника
кўригидан ўтказиш

 

Ж А Д В А Л И

 

Ташкилотларнинг номи

Техник курикдан утказиш жойи

Техник курикдан утказиш куни

Транс-портлар сони

1-боскич

2-боскич

1

«Саховат» хусусий корхонаси

Урганч МТП МЧЖ автосаройида

01 март

Сентябр ойи

10

2

Урганч Нефть база унитар корхонаси

Урганч МТП МЧЖ автосаройида

03-04 март

Сентябр ойи

43

3

«Афри» хусусий корхонаси

Урганч МТП МЧЖ автосаройида

07 март

 

15

4

«Хоразм донмахсулотлари» ОАЖ

Урганч МТП МЧЖ автосаройида

09 март

Сентябр ойи

10

5

«Осиё-Дринк» хусусий фирмаси

Урганч МТП МЧЖ автосаройида

10 март

 

8

6

«Хоразм Телеком» Урганч туман булимии

Урганч МТП МЧЖ автосаройида

11 март

 

5

7

Туман Газ корхонаси

Урганч МТП МЧЖ автосаройида

12 март

 

3

8

Урганч туман хокимлиги

Урганч МТП МЧЖ автосаройида

14 март

 

4

9

«Аббосбек» хусусий дорихонаси

Урганч МТП МЧЖ автосаройида

15 март

 

9

10

Урганч туман Давлат солик инспекцияси

Урганч МТП МЧЖ автосаройида

16 март

 

1

11

Урганч туман Молия булими

Урганч МТП МЧЖ автосаройида

17 март

 

1

12

«Узбекистон Пахтачилик илмий текшириш институти» Хоразм филиали

Урганч МТП МЧЖ автосаройида

18 март

 

4

13

«Коровул санитар тозалаш» МЧЖ

Урганч МТП МЧЖ автосаройида

22 март

 

6

14

Урганч туман давлат санитария эпидемиология назорати маркази

Урганч МТП МЧЖ автосаройида

23 март

 

скачать dle 10.4фильмы бесплатно