УРГАНЧ ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ № 188

Maullif: Muharrir
Sana: 08 fevral 2016

                                                                                                                              

УРГАНЧ ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

 

 

 

  2016 йил 3 февраль                № 188                                Урганч тумани

 

Урганч туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида.

 

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон,
320-модда)
Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник холатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) қарорига ҳамдаЎзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил
2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (2013 йил 25 апрель, рўйхат рақами 2452, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил 17-сон, 229-модда) талабларига асосан, туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш мақсадида, 

 

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н :

 

1. Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек
машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда матнда "техника” деб юритилади) техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 1-иловага;

техникаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва жорий йилнинг 1-февралидан
1-июнигача техник кўрикдан ўтказилишини таъминлансин.

2. Техникаларни техник кўрикдан ўтказиш жараёнида техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси:

техникаларнинг сони, уларнинг мавжудлиги ва рўйхатдан ўтганлиги;

техниканинг техник паспорти ва қишлоқ хўжалиги машинасининг гувоҳномасида кўрсатилган маълумотларда уларнинг тури, русуми, завод рақами, двигатель ва давлат рақамлари белгисининг мувофиқлиги;

техниканинг техник ҳолати ва жиҳозларининг созлигини кўриб чиқсин.

3. Техникалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг:

тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга – 0,18 фоизи;

қишлоқ хўжалик машиналарга – 0,10 фоизи;

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига – 0,37 фоизи миқдорда йиғим ундирилсин.

4. Туман қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспектори (Н.Ниёзметов)белгиланган тартибда рўйхатдан ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган носоз машиналарни йўлга чиқарилишини олдини олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг
2015 йил 19 февралдаги 209қ-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ушбу қарор Урганч туман ҳокимининг расмий нашри ҳисобланган "Урганч ҳақиқати” газетасида эълон қилинган кундан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р.Сапаев зиммасига юклатилсин.

 

   Урганч туман ҳокими                                            Ш.Рустамов       
<!-- [if !supportLineBreakNewLine] -->
<!-- [endif] -->

скачать dle 10.4фильмы бесплатно