Ҳурматли ва азиз фермерлар, деҳқонлар ҳамда томорқа ер эгалари!
Жонажон Ўзбекистонимизнинг бетакрор табиати, унинг бой ўсимлик ва ҳайвонот олами, гўзал боғ ва хиёбонлари миллий бойлигимизнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Бу неъматларни аждодларимиз бир неча юз йиллар асраб-авайлаб, келгуси авлодлар учун улкан мерос қилиб қолдирганлар.
Доно халқимизда, “Умрингдан бир кун қолса ҳам кўчат эк”, деган пурҳикмат нақлбор. Ота-боболаримиздан мерос бўлибқолган миллий қадрият ваанъаналаримизнинг ажралмас қисми бўлмишдарахт экиш, боғу гулзорлар яратишборасидаги гўзал одатларимиз бугунги кундаянги маъно-мазмун билан бойиб, кенгмиқёсда давом этмоқда.
Барчамиз учун муқаддас бешик бўлганона ватанимизнинг бетакрор табиати, ноёбўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлабқолиш, уни авлодларимизга безаволетказишда буюк бунёдкорликсалоҳиятимизни амалда кўрсатайлик!
Ерга ниҳол экиш, уларни парваришлабянги боғларга айланиши учун эътибор вағамхўрлик кўрсатишда шахсий намунакўрсатайлик, ташаббускор бўлайлик!
Мамлакатимизнинг айрим жойларида“Яшил макон” лойиҳасига бефарқликбилан қаралаётгани оқибатида катта маблағ, моддий ва меҳнат ресурслари ҳисобигаэкилган кўчатлар қуриб қолаётгани, дарахтзорлар пайҳон қилинаётган ҳолатларҳам афсуски тез-тез учрамоқда.
Ота-боболаримиздан мерос анъана – оилада янги фарзанд дунёга келганида унгаатаб, албатта, дарахт экишни қайта тиклаб, ҳаётимиз қоидасига айлантирсак, айнимуддао бўлади. Никоҳдан ўтаётганёшларимиз мана шундай бахтли онларданэсдалик сифатида, яхши ният билан ерганиҳол эксалар анъаналаримиз яна бир гўзалодат билан бойиган бўлар эди. Келин-куёвларимиз эккан ниҳолларнинг илдизиерга чуқур ўрнашиб, улғайиб, улкан дарахтгаайланиб, мева берганидек, ёшларимизнингоиласи ҳам албатта мустаҳкам, баракали, тинч-тотув бўлади, иншооллоҳ.
Муҳтарам Президентимиз жорий йилнинг21 октябрь куни ўтказилган видеоселекторйиғилишида мамлакатимиздакўкаламзорлаштириш, ўсимликларнимуҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларникенгайтириш, айниқса, аҳоли яшашжойларида мевали ва манзарали дарахткўчатларини кўпайтириш бўйича ташаббусибилан чиқиб, ҳалқимизга чақириқ қилдилар.
Янги Ўзбекистон ҳудудининг яшиллигини 2030 йилга бориб 30 фоизга етказиш бўйича катта марра олинган бўлиб, мазкур ишларни бажаришда Сиз ва бизнинг фидойилигимиз жуда муҳим ўрин тутади.
Шу муқаддас заминда таваллуд топиб, тарбия олган, ўзини айнан шу юртнинг асл фарзанди, деб билгувчи ҳар бир юртдошимиз мамлакатимизнинг яшиллигини янада яхшилаш каби улуғвор ишларда ўзининг улкан ҳиссасини қўшиши лозим.
Ҳурматли фермерлар!
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута экиш анъанага айланди. Албатта, бу савобли ишларда кенг жамоатчилик қаторида Сиз азиз фермер ва меҳнаткаш деҳқонлар ҳам муносиб улуш қўшиб келмоқдасиз.
Мазкур йўналишдаги савобли ишларни давом эттирган ҳолда ўзингиз раҳбарлигингизда фермер хўжалигини ишчи ходимларини шахсий томорқаларига ҳамда хўжалигингиз дала четларидаги бўш ерларга мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиб “Яшил макон” умуммиллий дастурига ўз ҳиссангизни қўшинг.
Ҳудудларда кўчат етиштирувчи фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари ҳамда бошқа субъектларда етарли миқдорда мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари заҳираси мавжуд бўлиб, улар билан ўзаро ҳамкорлик қилишга чақирамиз.
Азиз деҳқонлар!
Муҳтарам Президентимизнинг алоҳида қарорлари билан пахта – ғалла майдонлари қисқартирилиб, Сиз азиз деҳқонлар учун ажратилган 15 минг 600 гектардан ортиқ ер майдонларидан самарали фойдаланиб, юқори даромад олишни бошладингиз.
Деҳқон хўжалигингизни барча ишчи ходимларини шахсий томорқаларидан ҳамда деҳқон хўжалиги учун ажратилган ер майдонларидан “Бир контур-бир маҳсулот” тамойили асосида янада самарали фойдаланиш мақсадида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишни ташкил этишга чақирамиз.
Муҳтарам томорқа ер эгалари!
Сизнинг машаққатли меҳнатингиз натижасида томорқаларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорларимизни тўкин сочин, дастурхонларимизни обод қилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, бозорларимизда Сиз томонингиздан етиштирилган меваларни йилнинг барча фаслларида топиш имкони яратилгани дилларни хушнуд этади.
Мазкур ташаббус доирасида ҳар бир томорқачини ўз томорқасига 5 тупдан, маҳалла гузари ва кўча бошига 5-10 тупдан кўчат экишга чорлаймиз. Натижада, ҳар бир маҳалла гузари, ҳар бир кўча ҳамда ҳар бир хонадоннинг обод бўлишига эришамиз, саховатпешалик билан қилган ишларингиз таҳсинга сазовор бўлади!
Муҳтарам маҳалла фаоллари!
Маҳалла ҳудудини обод қилиш каби савобли ишлар ҳамиша эътибор марказида туриши зарур.
Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган “Обод хонадон” дастурини амалга оширишда жонбозлик кўрсатиб, юртимизда ҳар жиҳатдан обод хонадонларни кўпайтириш, уларни бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтиришингизлозим.
Бу эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!