×
07-апр 2025 yil 50

2025 йил 1 апрель куни бўлиб ўтган ВКС йиғилишда берилган топшириққа асосан амалга оширилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ


Топшириққа асосан ҳудудларда боғ-ток қатор ораларига экинлар экиш бўйича кўргазмали семинарлар ташкил этиш бўйича ҳудудларда ўтказиладиган семинар графиклари ишлаб чиқилди 

Тасдиқланган графикка асосан жорий йил 07 апрель куни Хоразм вилояти Урганч туманида боғ-ток қатор ораларидан самарали фойдаланишни ташкил этишга бағишланган семинар ташкил этилди. Семинарда Урганч туман фермерлари кенгаши раиси И.Каримов иштирок этди.  Тумандан соҳага тегишли ташкилотлар ҳодимлари ва боғдорчилик-узумчилик йўналишдаги фермер хўжаликларидан          55 киши иштирок этди.

Шунингдек, Хоразм вилояти Урганч туманида Фермерлар кенгаши, туманнинг Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳодимлари билан биргаликда очиқ ўқув семинар дастури бўлиб ўтди. Семинарда иштирок этган вакиллар, вилоят ва туман лойиҳа офис бош мутахасисслари билан боғдорчилик, узумчилик, иссиқхона ташкил этиш, субсидиялаш хамда қайта-ишлаш корхоналари билан ишлаш бўйича кенг кўламли суҳбатлар олиб борилди (фото лавҳалар илова қилинади).

Тасдиқланган графикка асосан Хоразм вилояти Урганч туманидаги “Ёшлик” фермер хўжалигининг ер майдонида боғ-ток қатор ораларига баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги экинларини экиш бўйича семинар ташкил этилди (фото лавҳалар илова қилинади).

Хоразм вилояти Урганч туманидаги “Ёшлик” боғдорчилик фермер хўжалигида боғ-ток қатор ораларига баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги экинларини экиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Семинар давомида агрономлар томонидан боғ ва токзорларда агротехник тадбирларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва парвариш қилиш бўйича тушунчалар бериб ўтди. 

Маълумот учун: Урганч туманида 1440,9 гектар мевали боғлар, 282.0 гектар токзорлар мавжуд бўлиб, шундан 819,6 гектари ҳосилли мева боғлар ва 621.3 гектари ёш боғлардир. Узумзорларнинг 189.8 гектар майдони ҳосилга кирган бўлиб, 92.2 гектари ёш токзорларни ташкил этади (фото лавҳалар илова қилинади).

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech