УРГАНЧ ТУМАНИ - Хоразм вилоятидаги туман. 1926 й. 29 сентябрда ташкил этилган. 1962 й. 24 декабрда Шовот туманига қўшилган, 1964 й. 31 декабрда қайта ташкил этилган. Шаркдан Хонқа, ғарбдан Қўшкўпир, Шовот ва Янгибозор туманлари, шимолдан Гурлан тумани ва Қорақалпоғистон Республикаси, жанубдан Хива, Янгиариқ туманлари билан чегарадош. Майдони 0,46 минг км2. Аҳолиси 205 минг 408 киши (2022). Туманда 5 шаҳарча , 10 қишлоқ  (Бекобод, Чаккашоликор, Чандирқиёт, Чаткўпир, Юқорибоғ, Юқоридўрман, Қорамон, Қоровул, Ғалаба, Ғойбу) , 60 та маҳалла бор. Туман маркази — Қоровул қишлоғи.

Урганч - халқ оғзаки ижоди афсона ва ривоятларида Кўҳна Урганч Хур исмли қиз Ганж исмли йигит севги-муҳаббат тимсоли сифатида бино этилган дейилади.
“Авесто”да тилга олинган Урга кейинчалик Урин, Уркенд, Хурганж, Журжония, Гурганж, Кўҳна ва Янги Урганч номлари билан тарих саҳифаларидан ўрин олган. 
Урганч атамаси илк бора зардуштийларнинг муқаддас китоби “Авесто”да Урга шаклида   тилга   олинади. Энг қадимги даврларга оид   яна бир манба милодий 92 йилда воҳага   келган Хитой элчиси Бан Гу хотираларида Урганчни ўз талаффузига мослаб, Юег –Янь дея   ёзганди. Қуйи Амударё бўйидаги ушбу   масканни   қадимги туркий қавмлар Гурганж, Гурганч, араб   манбаларида эса Журжония деб   аташган.