Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз бир йиллигини муносиб нишонлашга қаратилган ўзига хос тадбирлардан бири Урганч туманининг Қорамон Маданият маркази қошида ташкил этилган кутубхонада туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ва Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан 1-сон ва 14-сон умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида “Она тили – миллатнинг руҳи” мавзусида ўтказилди.
 Мазкур тадбирда туман прокурори Д.Мадиримов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Р.Вапаева, туман ҳокими маслаҳатчиси И.Рахимова, Ахборот-кутубхона маркази директори М.Юсуповалар иштирок этиб,  халқ тақдири тил тақдири билан бевосита боғлиқлиги, тил ҳар бир миллат маданияти ўзаги эканлиги, шу сабабли ҳам тилнинг сақланиши, тараққиёти халқ маънавий юксалишининг кўзгуси эканлиги тўғрисида сўз юритилди.
Тадбир давомида туманнинг 1-сонли ва 14-сонли мактаблари ўқувчилари томонидан ижро этилган Она тилимизни мадҳ қилувчи шеър ва қўшиқлар, саҳна кўринишлари барчага бирдек манзур бўлди. 
Тадбирларда иштирок этган бир неча фаоллар Фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.