Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ”
Урганч туманида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида тарғибот тадбирлари  кўтариники кайфиятда бўлиб ўтмоқда.    
Жумладан, бугун “Қумровот”, “Бахшилар”, “Оқ мактаб”, “Юқри Жирмиз”, “К.Отаниязов” маҳаллаларида янгиланаётган Ўзбекистон тараққиётидаги туб ислоҳотларга бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди.
Меҳмонларни ёшларимиз қўлларда нон-туз ва гулдасталар билан кутиб олишди. 
Барчага кўтаринкилик бахш этувчи тадбирлар  давомида бешта муҳим ташаббус йўналишлари доирасида кўргазмалар намойиш этилди. 
Таниқли ва туманимизнинг истеъдодли санъткорлари ва  ёш ижодкорлар томонидан айтилган куй-қўшиқ ва шеърлар, юртимиздаги юксалишларни акс эттирувчи видеолавҳалар барчада катта таассурот ва кўтаринки кайфият улашди.
“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида тарғибот тадбирлари  давом этмоқда.