Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари 
Урганч туманининг,  Тандирчи маҳалласида “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остидаги тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Бўлиб ўтган тарғибот тадбири олдидан Президентимизнинг 5 та ташаббуслари доирасида кургазмали намойишлар бўлиб ўтди. Чинакам байрамона ва жўшқинлик руҳида ташкил этилган тадбир давомида концерт дастури, ғазалхонлик, турли кўнгилочар викториналар ташкил этилди. Бу эса барчани мароқли дам олишига ва рақсга чорлади. Хукуматимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган “Бешта муҳим ташаббус” мазмун-моҳияти ва аҳамиятини, бугунги кундаги янгиликлар, ўзгаришларни халқимизга етказиш, уларни кайфиятини кўтариш мақсадида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари Урганч туманининг ҳар бир маҳаллаларида ўтказилади.
Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.