Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

 

АСОСИЙ МАҚСАД – ОДАМЛАРНИНГ РОЗИЛИГИ, ЮРТИМИЗ ОБОДЛИГИ

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари каби Урганч туманида ҳам ижтимоий объектлар бунёд этиш, маҳалла ва турар жойларни обод қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
К.Отаниязов маҳалласида 3 минг 600 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла фуқаролар йиғини маркази биносида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ерда маҳалла раиси, котиб ва маслаҳатчилар, профилактика инспектори учун алоҳида хизмат хоналари бўлиши кўзда тутилган. Шунингдек маҳалла марказида сартарошхона, "Гўзаллик салони", савдо дўкони, новвойхона, спорт маркази ва болалар майдончаси қуриш режалаштирилган. Бу халқимизга хос ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат фазилатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 
Шунингдек туман ҳокимининг ўринбосарлари О.Қаландаров ва А.Хўжаевлар маҳалладаги кам таъминланган ва темир дафтарга киритилган оилалар холидан хабар олди ва керакли ёрдамлар кўрсатилди.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.