Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Урганч туман ҳокимлиги томонидан "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритиладиган фуқароларни аниқлаш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар механизми ишлаб чиқилган.

 

Мазкур вазифалар ижросига бағишланган йиғилишда Урганч туман ҳокими Ф.Шарипов туманда "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"ни шакллантириш борасида ишчи гуруҳ тузиш бўйича топшириқлар берди.

Унга кўра, туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман ички ишлар, туман тиббиёт бирлашмаси вакилларидан иборат маҳаллаларда хатлов ўтказиш бўйича хатлов гуруҳлари шакллантирилиб, ҳар бир хатлов гуруҳига 1 тадан маҳалла бириктирилди.

 

Ўрганишлар давомида аниқланган маълумотлар асосида аёллар ва ёшларга манзилли ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида зарур чоралар кўрилади.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.