Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

“Агромарказ” фаолияти йўлга қўйилди

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Шунинг учун мазкур соҳасини замонавий техника-технологияларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Экинни ерга қадашдан токи, ҳосилни йиғиб олгунгача фойдали техника ҳамда минерал ўғитлар деҳқон ва фермерлар учун энг яқин кўмакчи ҳисобланади. Урганч туманида мазкур соҳа самарадорлигини ошириш мақсадида “Агромарказ” фаолияти йўлга қўйилди.

Янги марказ очилишида туман ҳокими Ф.Шарипов, қишлоқ хўжалиги соҳасининг малакали мутахассислари, фермер ва томорқа ер эгалари иштирок этишда ва ташкилот фаолияти билан яқиндан танишдилар.


Агромарказ бўлимлари:
*Ўсимликлар лабораторияси,
*Ўсимликлар ва жонзотлар учун Ветеринария дорихонаси, 
*Озиқ-овқатларни сақлаш учун 500 тонналик махсус музлаткич,
*Қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун зарур бўлган барча техникалар,
*Туманимизда етиштирилаётган маҳсулотлар дўкони ташкил қилинган.

Агромарказ ташкиллаштирилишидан мақсад:
-Фермер ва томорқа ер эгаларига сифатли уруғлар ҳамда кўчатларни етказиб бериш, 
-Экин ерларни шудгорлаш ва экиш хизматларини кўрсатиш,
-Ўсимликлар ва жонзотларда учраётган касалликларни аниқлаш ва ривожланиши учун зарурий дори маҳсулотларини етказиб бериш,
-Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва экспорт қилишда фермер ва томорқа ер эгаларига кўмаклашиш,
-Фуқароларимизга арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини еткизиб бериш.