Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари  давом этмоқда

Бугун Урганч туманининг Анжирчи, М.Хоразмий, Ўрта дўрман, Ровот, Қоромон, Х.Олимжон маҳаллаларида “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остидаги тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди. Чинакам байрамона ва жўшқинлик руҳида ташкил этилган тадбирларда пойтаҳтимиздан келган бир гуруҳ санъаткор, спорт усталари ва профессорлар дастур маҳмони бўлишди ва тадбир иштирокчиларига бугунги кундаги юксалишлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тушунтиришлар бериб, саҳна кўринишлари билан йиғилганларни ҳушнуд этишди.Тадбирда концерт дастури, ғазалхонлик, ёш спортчилар томонидан амалий спорт машғулотлари намойиш этилди. Бу эса барчани мароқли дам олишига ва рақсга чорлади. “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари Урганч туманининг ҳар бир маҳаллаларида давом қилади.