Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

“Янги Ўзбекистон ва Миллий кинематография”

Жорий йилнинг 3 май куни Урганч туманидаги 6-сон умумтаълим мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими томонидан Хоразм вилояти ҳокимлиги ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Республика бўйлаб “Янги Ўзбекистон ва Миллий кинематография” ойлигини ўтказиш ташаббуслари, шунингдек, “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5081-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ёшларда кино ва театр санъатига, адабиётга бўлган ижобий муносабатни шакллантириш, ота-боболаримизнинг юрт тинчлиги йўлида кўрсатган жасоратларини эътироф этишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Республикамизнинг таниқли актёр ва актрисалари М.Бекмуродова, Э.Раҳимов, Ш.Эгамбердиев, М.Отажоновлар ёшлар билан қизиқарли суҳбатлар олиб бориб, ёшларни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.