Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

УРГАНЧ ТУМАНИДА "БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ" ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Иш билан банд бўлмаган, вақтинчалик ишсиз фуқаролар шунингдек, ташқи меҳнат миграциясига кета олмаган фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиш мақсадида Урганч туманида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бугун Урганч туманидаги 39-сон умумий ўрта таълим мактабида "Темир дафтари", “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги ишсиз фуқаролар ҳамда харбий хизматни ўтаб келган ёшларни иш билан таъминлаш максадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ўтказилди. Ўтказилган “Бўш иш ўринлари” мехнат ярмаркасида жами 45 та бўш иш ўринларини таклиф қилган ташкилотлар, ўзларида мавжуд 276 та бўш иш ўрни билан қатнашдилар.

Ярмаркада 146 нафар (шундан: ёшлар 85 нафар, аёллар 61 нафар) фуқаролар иштирок этди.

Ярмаркада 2 сектор раҳбари, туман прокурори Д.Мадиримов иштирок этди ва иштирок этаётган ёшлар, вақтинча ишсиз фуқароларнинг ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтди.

Туманимизда бу каби олиб борилаётган ишлар ва кўрилаётган чоралар натижасида аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида турли салбий кўрсаткичлар қисман бўлсада камайишига эришилмоқда.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.