Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Ўзбекистон Республикаси  Бош прокурорининг ўринбосари А.Мавлонов Урганч туманига ташриф буюриб,  туманда “Обод маҳалла” , “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида амалга  оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Ташриф доирасида белгиланган режа асосида ишларнинг ташкил қилиниши ва бажарилиши лозим бўлган вазифалар бўйича туман ҳокими Ф.Шарипов, туман прокурори, адлия кичик маслаҳатчиси Д.Мадиримов  ва бошқа  сектор раҳбарларининг маълумотлари тингланди.  Самимий суҳбат чоғида маҳалла аҳли бу ерда  амалга оширилаётган ислоҳотлардан мамнун эканликларини билдириб ўтдилар. Режага мувофиқ янги МФЙ биноси қурилиши учун  тамал тоши қўйилди. Қўллар дуога очилиб эзгу тилаклар билдирилди.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг  ўринбосари  Б.Қурбонов  “Обод  қишлоқ” дастури доираси Ҳамид Олимжон номидаги маҳаллага жами  21млрд 796 млн сўм маблағ ажратилганлиги, ушбу маблағларнинг турли  йўналишлар кесимидаги тақсимоти юзасидан ҳисобот берди. Ташрифнинг иккинчи яримида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва туман мутасадди ташкилот раҳбарлари билан  Урганч тумани, Юқорибоғ қишлоғидаги ташкил қилинган “Оилавий болалар уйи” бўлишди.
Бу ерда васийликка олинган болаларга кўтаринки кайфият улашиш мақсадида мактаб учун махсус кийимлар, совғалар, озиқ-овқат, маҳсулотлари топширилди.