Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Урганч тумани “Қорамон” Маданият маркази қошида ташкил этилган кутубхонада “Ёшлар фестивали” доирасида туман ҳокимининг маслаҳатчиси И.Рахимова, туман ҳокимлиги матбуот котиби А.Аннахасанов,  Маънавият ва маърифат кенгаши туман бўлинмаси раҳбари Р.Вапаева,  Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси С.Хажиевлар ҳамкорлигида 10 та умумий ўрта таълим мактаб жамоалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил қилинди. Ўқувчиларга тарих, биология фанлари билан бир қаторда мантиқий саволлар ҳам берилди. Ўқувчиларнинг ўзбек тили бўйича имловий саводхонлигини ошириш мақсададида алоҳида топшириқлар берилди. 14-сонли умумий ўрта таълим мактаби билимдонлари ушбу танловда I ўринни эгаллаб, туман ҳокимлиги томонидан тақдирландилар. Барча жамоаларга фаол иштироки учун китоблар совға қилинди.
Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.