Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Жорий йилнинг 21 апрель куни Халқ депутатлари  Урганч тумани Кенгаши котибияти ва туман Кенгаши ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссияcи аъзолари томонидан  маҳаллий ҳокимликлар ҳамда масъул давлат идораларининг уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини ажратиш, қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, субсидия ажратилинадиган фуқароларни танлаб олиш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар рўйхатини шакллантириш борасидаги ишлар устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида Бекобод қишлоғи Қўнғирот маҳалласи ҳудудида  ҳомийлик асосидаги қурилаётган уй-жойларнинг қурилиш жараёни билан танишилди. Бу турар жойлар “Аёллар дафтари”га киритилган нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзолари номида турар жой мавжуд бўлмаган 3 нафар хотин-қизларга берилиши режалаштирилган.

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.