Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

"Хотира -абадий, Қадр-муқаддас!"
Урганч туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида 9-май - "Хотира ва қадрлаш куни" ҳамда Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан "Хотира -абадий, Қадр-муқаддас!" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Урганч туман бўлинмаси раҳбари Р.Вапаева, бўлинма мутахассислари Ҳ.Жуманиязов, Қ.Собиров, Урганч тумани ҳокими маслаҳатчиси И.Рахимовалар иштирок этдилар. Тадбир давомида ўқувчилар томонидан саҳналаштирилган чиқишлар намойиш қилинди. Инсон хотираси ва қадрини улуғловчи шеърлар айтилди. Мактабнинг юқори синф ўқувчилари томонидан Ҳарбий қасамёд қабул қилиш маросими саҳна кўринишлари намойиш қилинди.