Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

“Инсон азиз хотира муқаддас”
Жорий йилнинг 5 май куни “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят ҳамда Уранч туман кенгашлари ҳомийлигида, Урганч туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Урганч туман бўлинмаси ҳамкорлигида 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Инсон азиз хотира муқаддас” шиори остида Иккинчи жаҳон уруши даврида фронт ортида хизмат қилган ватандошларимизни ҳолидан ҳабар олиш тадбири ўтказилди. Тадбир давомида фронт орти хизматчилари Аллаберганов Раджап ота, Яқубова Мамажон она, Каримова Саодат она, Абдураимова Султонпошша она, Адамбаева Анажон она, Рўзметова Шарипа оналар ҳолидан хабар олиниб, уларга туман ҳокими ташаккурномаси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан озиқ-овқат махсулотлари ҳамда эсталик совғалари берилди.

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.